- Advertisement -
Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, ушбу мусобақанинг аёллар ўртасида М1Х классида 2000 метр масофага ўтказилган баҳсларда стартга чиққан ҳамюртимиз Муҳайё Абдусатторова барча рақибларини ортда қолдириб маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Спортчимиз ушбу муваффақияти билан нафақат мусобақанинг олтин медалини, балки «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани ҳам қўлга киритди.