36 C
Узбекистан
Среда, 19 июня, 2024

Отабек Умаров Геннадий Головкин билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир арафасида расмийлар билан бир қатор учрашувлар ташкил этилган. Улардан бири Қозоғистон МОҚ президенти Геннадий Головкин билан ўтказилган.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон Олимпия қўмиталарининг бош котиблари Ойбек Касимов ҳамда Жанар Утешова ҳам қатнашишган.

Маълумот учун, жаҳон боксида улкан шуҳрат қозонган Головкин жорий йилнинг 26 февраль санасида Қозоғистон МОҚ президенти этиб сайланган эди. Ортда қолган вақт мобайнида у салмоқли лойиҳаларга қўл уришни бошлади.

Томонлар суҳбат давомида икки қардош халқнинг муносабатлари спорт орқали янада мустаҳкамланиб бораётгани, хусусан, кўплаб терма жамоаларимиз йирик стартларга тайёргарлик жараёнида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётганини мамнуният билан тилга олишган.

Геннадий Геннадевич ООК вице-президентини футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олгани билан қутлаб, жамоамизга бўлажак мусобақада ҳам омад тилаган. Ўз ўрнида, Отабек Умаров Головкинни янги лавозимга сайлангани билан муборакбод этиб, раҳбарлик соҳасида ҳам улкан муваффақиятларга эришишини тилаган.

Шунингдек, ООК вице-президенти уни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга таклиф этди ва ҳамкорликда ишлашдан мамнун бўлишини билдирган.

Ўзбекистон делегациясининг Таиланддаги расмий ташрифи давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ хотин-қизларга ОТМда ўқиш учун тавсиянома бериш рад этилди

Жами 18 481 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, 18 372 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди. Бу ҳақда Оила ва...

Больше похожих статей

×