- Advertisement -
Легионерларимиз Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.
Биласиз, ЎФА Қатар майдонларида ўтаётган U23 Осиё кубогида барча легионерларимизни терма жамоамизга жалб этишга муваффақ бўлган эди.
Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркиновнинг клублари билан асосий вазифага қадар — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўйича келишувга эришилган эди.
Шу сабабли, ушбу икки футболчи ўз жамоалари таркибидаги навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун клублари сафига йўл олмоқда.