9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Тошкентда ўтказиладиган от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасида 11 та давлат иштирок этади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасининг навбатдаги босқичи бошланди. Жаҳон кубогига саралаш вазифасини ўтаб берадиган мазкур турнирга 11 мамлакатдан иштирокчилар ташриф буюрган.

Мусобақанинг биринчи кунида чавандозлар баландлиги 120 ва 140 смни ташкил этувчи тўсиқлардан сакраш бўйича 4 йўналишда куч синашишди.

Якунда қирғизистонлик Андрей Тряпицин («Флоризел» лақабли тулпорда), қозоғистонлик Шингиз Маликаждар («Ю-Кор Де Ля Вил»), қирғизистонлик Камил Сабитов («Дартанян») ва Беларусьлик Сергей Антанович («Каусар») биринчи ўринни қўлга киритишди. Ҳамюртларимиз орасида Хуршидбек Алимжонов («Лейман»), Алишер Эркинов («Принс Корнет»), Оқил Собиржонов («Лос Анжелес»), Аъзам Толиббоев («Бозарт Ду Руэт 5») совриндорлар қаторидан жой олишди.

Мусобақа 5 майга қадар давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×