23-30 — апрел кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган Осиё ва Океания кубоги арафасида Ўзбекистон хоккей Федерацияси “Баҳор Фест” фестивали доирасида мамлакатимиз У-18 терма жамоасини тақдим этди. Жамоамиз ўтган йили Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритган, бу йил эса кубок соҳиби номини ҳимоя қилиши керак.
Тақдимот маросимида барча йиғилганлар терма жамоа таркиби билан шахсан танишиш ва терма жамоа бош мураббийи Абдумаджид Носировнинг табрик сўзини эшитиш имконига эга бўлди. Улар барча хоккей ишқибозларини жамоамизни кубок учун курашда қўллаб-қувватлашга ва турнирда иштирок этувчи жамоалар ўртасидаги қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлишга таклиф қилдилар.
Томошабинлар учун бўлажак турнирга бағишланган викторина ҳам ўтказилди, унда 10 нафар бахтли ғолиб бош ҳомий – Maccoffee ва Ўзбекистон хоккей Федерациясидан ажойиб совғаларини қўлга киритди.
Осиё ва Океания кубогининг очилиш ўйини 23 — апрел куни соат 19.30да “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро куч синашади. Ушбу ўйинга, шунингдек, гуруҳ босқичидаги жамоамиз иштирокидаги бошқа барча ўйинларга чипталарни iTicket.uz сайтидан харид қилишингиз мумкин.