9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ўзбекистон хоккей Федерацияси – 6 ёшда!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

28-март муҳим сана – Ўзбекистон хоккей Федерациясининг туғилган кунидир.

2018-йилнинг айнан шу куни ЎХФ рўйхатга олинди, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда хоккейни ривожлантиришдир. 2019 — йил сентабр ойида ЎХФ Халқаро хоккей федерацияси — ИИҲФга аъзо бўлди.
Федерациянинг асосий вазифалари:

  • Болалар ва ўсмирлар хоккей мактабларини ривожлантириш;
  • Ўзбекистон терма жамоаларининг халқаро мусобақаларда иштирок этиши;
  • Хоккей бўйича халқаро турнирларни ўтказиш;
  • Спортчилар ва мураббийларнинг тайёргарлик даражасини ошириш.
    Айни пайтда Ўзбекистонда тўртта болалар ва ўсмирлар хоккей мактаби фаолият кўрсатмоқда. Улардан учтаси Тошкент шаҳрида жойлашган – “Ҳумо”, “Бинокор” ва “Снежний Барс”. Самарқанд шаҳридаги яна бир мактаб — “Шердор” ҳам ёш хоккейчиларни тарбиялайди. Ҳозир Ўзбекистонда жами тўрт юздан ортиқ болалар ва ўсмирлар хоккей билан шуғулланмоқда.
  • ЎХФ кўмагида “Ҳумо” хоккей клуби негизида тўлиқ спорт вертикали – бошланғич тайёргарлик гуруҳларидан усталар жамоаси ва милий терма жамоасини яратиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун хоккейчиларни тайёрлаш дастури махсус ишлаб чиқилган бўлиб, хоккей бўйича хорижлик мутахассисларни жалб этиш, жумладан, 6 нафар россиялик, 2 нафар қозоғистонлик ва 2 нафар ўзбекистонликдан иборат мураббийлар штаби шакллантирилди.
    “Ҳумо” хоккей клуби уч мавсумни профессионал лигаларда ўтказган. Россия Олий хоккей лигасининг 2019/2020 — йилги ўзи учун биринчи мавсумида у 7267 томошабин йиғиб, илк рекордини ўрнатди, 34 жамоа ичида 8-ўринни эгаллади.
  • Қозоғистоннинг Про Ҳокеи Лигасида 2022/2023 ва 2023/2024 — йилги мавсумларда улар мунтазам чемпионатда иккинчи ўринни, мавсум якунида эса мос равишда иккинчи ва бешинчи ўринларни эгаллашди. 2023-йил август ойида “Ҳумо” тарихдаги илк расмий кубоги – Қозоғистон кубогини қўлга киритди. Ҳар мавсумда уй учрашувларига ташриф буюриш рекорди янгиланди — 7373 ва 7684 томошабин.
  • Мамлакатимиз ўзининг ички чемпионатини ўтказади. Ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпионатида тўртта жамоа иштирок этган ва Тошкентнинг “Феникс” жамоаси чемпион бўлган эди. Жорий 2023/2024 йилги мавсумда чемпионатда Тошкент ва Самарқанднинг олтита жамоаси иштирок этмоқда, айни дамда турнир жадвалида “Бинокор” етакчилик қилмоқда.
    Ўзбекистон хоккей Федерацияси негизида ҳакамлар мактаби фаолият кўрсатмоқда. 20 дан ортиқ киши ушбу мактаб битирувчиси бўлди. Жиддий муваффақиятлар ҳам бор. Уч нафар ҳакам Халқаро хоккей Федерациясидан сертификатини олди. Дониш Саъдуллаев, Давид Прокофев ва Сергей Ермаковлар халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилишмоқда.

Федерация томонидан олти йил давомида олиб борилган тизимли ишлар ўз самарасини бермоқда. Қозоғистон республика Чемпионатида 15У ва 17У ёшлардан иборат иккита терма жамоа иштирок этмоқда. 2023-йил январ ойида Ўзбекистон ҳаваскорлар терма жамоаси Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Ислом мамлакатлари турнирида Хоккей бўйича Қозон кубогини қўлга киритди. 2023-йил феврал ойида 2006-2007-йилларда туғилган хоккейчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Россия Федерациясининг Кузбасс шаҳрида бўлиб ўтган ИИ Қишки халқаро Осиё болалари ўйинларида олтин медални қўлга киритди. 2023-йил март ойида бутунлай ўзбекистонликлардан ташкил топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биринчи марта Мўғулистон пойтахтида ИИҲФ бошчилигида ўтказилган 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё ва Океания чемпионатида иштирок этди. Улан-Батор шаҳрида Мўғулистон ва Туркманистон, Таиланд, БАА ва Эрон терма жамоаларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.


Шу куни айтиш керакки, 2024 — йилнинг 23 — апрелидан 30 — апрелига қадар айнан Ўзбекистон, хусусан, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасида Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтади. Бу йил чемпионатда ўз мамлакатларидан 10 нафар ўсмирлар жамоаси иштирок этади. Федерасиямиз учун бундай савиядаги турнирга мезбонлик қилиш катта шараф ва катта вазифадир. Биз барча Ўзбекистон аҳолисини йирик халқаро турнир ўйинларига ташриф буюришга ва чемпионлик унвонини ҳимоя қиладиган жамоамизни қўллаб-қувватлашга таклиф қиламиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×