Жорий йил 11-18 июнь кунлари Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилди.
Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган 4 нафар оғир атлетикачимизнинг барчаси якунда совриндор бўлишди.
Ҳамюртларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси масъуллари, ОАВ ходимлари ҳамда спортчиларнинг ота-оналари кутиб олишди.
Мазкур жаҳон чемпионатида Диёрбек Эрматов 2та кумуш ва 1та бронза медаль, Нигора Сувонова 3та кумуш медаль, Қудратбек Салимжонов 3та кумуш медаль ҳамда Аброрбек Маъруфбеков бронза медалини қўлга киритдилар.