19.8 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ёзги Осиё ўйинлари ғолиблари 5 минг долларгача рағбатлантирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

“2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–234-сон, 05.05.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, мазкур Осиё ва Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари белгиланди.

Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндорлар, уларнинг тренерлари қуйидагича рағбатлантирилади:

Ғолиб ва совриндорлар:

▫️олтин медаль учун – 5 000 АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 3 000 АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

▫️олтин медаль учун – 2 500 АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 1 500 АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;

бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):

▫️олтин медаль учун – 2 000 АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 1 000 АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 500 АҚШ доллари миқдорида бир марталик пул мукофотлари.

➡️ Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорлар, тренерлар қўшимча равишда маҳаллий бюджетдан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

Ғолиб ва совриндорлар:

▫️олтин медаль учун – БҲМнинг 300 баравари;
▫️кумуш медаль учун – БҲМнинг 200 баравари;
▫️бронза медаль учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;

Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:

▫️олтин медаль учун – БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
▫️кумуш медаль учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;
▫️бронза медаль учун – БҲМнинг 50 баравари миқдорида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×