9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ўзбек бокси шодаси 6 та олтинга кўпайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича нуфузли “Stranja Cup” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ўзига хос “кичик жаҳон чемпионати” сифатида эътироф этиладиган мазкур турнир тарихда 73 марта ташкил этилди. Унда жаҳоннинг 37 мамлакатидан 370 нафардан ортиқ эркак ва аёл боксчилар иштирок этишди.

Мусобақа эркаклар ўртасида 13та, аёллар ўртасида эса 12та вазн тоифасида ташкил этилди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур турнирда 8 нафар эркак ва 5 нафар аёл боксчи билан қатнашиб, якунда 6 та олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди.Қувонарлиси, мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Россия терма жамоаси эса 5та олтин билан иккинчи ўриндан жой олди. Кучли учликка эса Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин медаль билан якун ясаб берди. Ён қўшниларимиз эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақаларда 2 тадан олтин медалга эга чиқишди.

Кеча терма жамоамиз таркибидаги энг оғир вазнли боксчимиз, +92 кг вазн тоифасида рингга чиққан Лазизбек Муллажонов ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

Терма жамоамиз сафида совриндор бўлган боксчиларимиз:

Олтин медаль:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов,

-57 кг: Абдумалик Халаков,

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов,

-80 кг: Одилжон Аслонов,

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов,

+92 кг: Лазизбек Муллажонов,

Бронза медаль:

-52 кг: Турсуной Раҳимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×