7-13 февраль кунлари Туркияда “Turkish Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ушбу мусобақада иккита кумуш ва битта бронза медалларига эга чиқишди.
-68 кг вазн тоифасида Нажмиддин Қосимхўжаев 5 нафар рақибини мағлуб этиб финалга қадар етиб борди. Бироқ, ҳал қилувчи баҳсда кореялик спортчига ютқазиб қўйди.
-80 кг вазн тоифасида Шуҳрат Салаев уч нафар рақибини таслим қилди ва у ҳам финалга чиқди. Лекин финалда полшалик таэквондочига кичик ҳисобда имкониятни бой берди.
+87 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шоҳруҳ Ражабов эса икки рақибидан устун келиб ярим финалга йўл олди. Афсуски ярим финалда озарбайжонлик спортчига имкониятни бой берди ва якунда бронза медалини қўлга киритди.