9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Халқаро кураш институти ва Миллий антидопинг агентлиги ўртасида меморандум имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад, спорт соҳасида, хусусан кураш спортида Бутунжаҳон антидопинг қоидалари ва кўрсатмаларига амал қилинишини таъминлаш, IKA таркибидаги 130дан зиёд кураш миллий федерациялари мураббийлари ва мутахассисларини антидопинг қоидалари ва кўрсатмаларидан хабардор қилиб бориш, муҳим спорт мусобақалари олдидан антидопинг қоидалари бўйича ўқув-семинарларни ташкил этиш, шунингдек Халқаро кураш институти ҳамда Миллий антидопинг агентлигининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб, соҳага оид масалаларни ўзаро самарали олиб боришдан иборат.

Маълумки, спортда юқори натижаларга эришишда ҳалоллик, шаффофлик, белгиланган тартиб-қоидалар, шу жумладан Бутунжаҳон антидопинг қоидаларига риоя этиш муҳим аҳамият касб этади.

Маълумот учун, 2010 йилда Халқаро кураш ассоциацияси Жаҳон антидопинг кодексининг қоидалари ва талабларини расман қабул қилди. IKA спортда допингга қарши курашда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) қоидалари ва кўрсатмаларига қатъий амал қилиб келади.

UzNADA ва IKI ўртасида имзоланган келишув меморандуми кураш мутахассислари ва полвонларнинг Бутунжаҳон антидопинг қоидалари ва янги талабларидан хабардор қилиб бориш, уларга амал қилишни таъминлаш, ушбу қоидаларнинг бузилишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, пировардида ўз номи билан машҳур бўлган кураш спортида ғалабага фақат ҳалол йўл билан эришиш йўлида ҳамкорликни амалга оширади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×