25.3 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Ўзбек оғир атлетикаси афсонаси Эркин Каримов 80 ёшга тўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбек оғир атлетика мактаби асосчиларидан бири, спорт фахрийси Эркин Шамсиевич Каримов 80 ёшни қаршилади.

Ўзбек спортчилари орасида биринчилардан бўлиб собиқ Иттифоқ халқлари IV спартакиадаси чемпиони, 1967-1972 йилларда ўтказилган СССР кубоги ва айрим машқлар бўйича СССР чемпионати ғолиби, кўп бора мамлакат рекордини ўрнатган истеъдодли спортчи ва педагог Э.Каримов ўзбекнинг номини дунёга танитган юртдошларимиздан ҳисобланади.

У дастлаб оддий тош кўтариш машқлари билан машғул бўлгани ҳолда кейинчалик оғир атлетика спорти учун мураккаб, миллатимиз ёшларига катта спорт майдонларида ўзлигини намойиш қилиш учун у қадар кенг имкониятлар берилмаган бир даврда ўзбек йигитларининг нималарга қодирлигини намойиш этди ҳамда собиқ Иттифоқ оғир атлетикаси тарихида ҳам ўз номини қолдирди.

Бутун меҳнат фаолиятини жисмоний тарбия ва спорт соҳалари ривожига бағишлаган Эркин Шамсиевич ҳозирда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси маслаҳатчи мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда.

Ўзбекистон оғир атлетикачиларининг сўнгги 4та Жаҳон чемпионати ва 2та ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритган олтин медаллари, халқаро мусобақалардаги шонли ғалабаларида ҳам фахрий мураббийнинг хизматлари беқиёс.

У Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози ва I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган.

Пойтахтимизнинг «Ўзбекистон» меҳмонхонасида Эркин Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари, спорт фахрийлари ҳамда юбилярнинг яқинлари иштирок этди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг Э.Каримовга юбилей ёши муносабати билан йўллаган байрам табриги ҳам ўқиб эшиттирилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси 2021 йили Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларини ҳам мукофотлади. Шунингдек, йил давомида ташкилот билан яқин ҳамкорлик қилган бир гуруҳ инсонлар ҳам ташаккурномалар ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин

ИВ Жиноят кодексга озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ички...

Больше похожих статей

×