Шу муносабат билан Миллий Олимпия қўмитасида тантанали тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов, МОҚ раиси Рустам Шоабдурахмонов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошходжаев, спорт фахрийлари, Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди.
Тадбир якунида бир гуруҳ спорт фахрийлари эсталик совғалари ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
1993 йил сентябрь ойида Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ўтказилган Халқаро Олимпия қўмитасининг 101-Сессиясида Ўзбекистон МОҚ нуфузли ташкилот томонидан расман тан олинган ва шундан сўнг вакилларимиз халқаро майдонда фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлишди. Шу кундан эътиборан, ўзбекистонлик спортчилар мунтазам равишда ёзги ва қишки Олимпия ўйинларида қатнашиб келишмоқда.
30 йил мобайнида Ўзбекистон спортчилари 7тадан қишки ва ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиб, уларда атлетларимиз 13та олтин, 7та кумуш ва 21та бронза медалларини қўлга киритишди.