Ўзбекистондаги учта профессионал велоспорт жамоаси Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) лицензиясини қўлга киритди. UCI бу борада тегишли рўйхатни ўзининг расмий сайтида эълон қилди.
Шу тариқа, рўйхатдан Ўзбекистондаги қуйидаги жамоалар киритилди:
1) “Tashkent Track Team” трек жамоаси:
Жамоа таркибидан 10 нафар ҳамюртимиз ўрин олган. Булар – Шахноза Абдуллаева, Дмитрий Бочаров, Даниил Эвдокимов, Алексей Фомовский, Мадина Қаххарова, Нафосат Козиева, Анна Куликова, Янина Кускова, Искандарбек Шодиев ва Дамир Забиров.
2) “Tashkent City Professional Cycling Team” шоссе бўйича эркаклар континентал жамоаси:
Жамоа аъзолари: Умиджон Бахтиёров, Дмитрий Бочаров, Константин Элли, Эдем Эминов, Даниил Эвдокимов, Алексей Фомовский, Ботиржон Исматов, Мураджон Халмуратов, Беҳзодбек Раҳимбоев, Улуғбек Саидов, Искандарбек Шодиев, Никита Стенковой, Акромжон Суннатов, Дамир Забиров ҳамда Ролли Вивер (АҚШ).
3) “Tashkent City Woman Professional Cycling Team” шоссе бўйича аёллар континентал жамоаси:
Жамоа аъзолари: Шахноза Абдуллаева, Эвгения Голотина, Мадина Қаххарова, Нафосат Козиева, Анна Куликова, Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, Элена Зайтсева.
Мамлакатимизнинг барча жамоаларига Фаррух Худойқулов бош директор, Руслан Усейнов эса спорт директори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, UCI лицензиясини қўлга киритган жамоалар рўйхатидан шоссе бўйича 142 та эркаклар ва 42 та аёллар континентал жамоаси ва 20 та трек жамоаси ўрин олган.