15.1 C
Узбекистан
Суббота, 13 апреля, 2024

ЖССТ: Дунё мамлакатларининг ярмидан кўпида қизамиқ эпидемияси кузатилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,230участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, агар шошилинч чоралар кўрилмаса, 2024 йил охирига келиб, дунё мамлакатларининг ярмидан кўпида қизамиқ эпидемияси тарқалиш хавфи жуда юқори эканлигидан огоҳлантирди.

Чунки ушбу касаллик ҳозиргача Шимолий ва Жанубий Америка қитъаларидан бошқа барча минтақаларда қайд этилди.

Мутахассислар хулосасига кўра, эпидемиологик вазият ёмонлашуви коронавирус пандемияси даврида қизамиққа қарши эмлаш тадбирлари етарли даражада ташкил этилмагани оқибатидир.

Хусусан, 2022 йили дунё бўйича эмлаш қамрови 2021 йилга нисбатан бироз ошган бўлсада, аммо шунда ҳам 33 миллион бола мазкур хасталикка қарши вакциналар дозалари билан қамраб олинмади. 22 миллион нафарга яқин ўғил-қиз уларнинг биринчи дозасини, 11 миллион нафари иккинчи дозасини қабул қилишдан четда қолган.

«2024 йилги эмлаш дастурларида ҳам катта бўшлиқлар бор, — дейди ЖССТ вакили Наташа Кроукрофт. — Агар ҳолат шундай давом этса, миллионлаб болаларимиз бундан жабр кўриши мумкин.

Бугун сайёрамиз бўйича қизамиқнинг ўсиш динамикаси кузатиляпти. Айниқса ўрта даромадли мамлакатларда аҳвол қониқарли эмас. Биз 2019 йилги ҳолат такрорланишидан хавотирдамиз”.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йили Ер юзида қизамиқ билан касалланиш даражаси кескин ошиб, сўнгги 23 йилдаги рекорд кўрсаткичга етганди (869 мингта ҳолат). Энг ёмони, ўша йили бу хасталикдан ўлим статистикаси ҳам 2016 йилга нисбатан деярли 50 фоизга кўпайди (207 минг ҳолат).

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул...

Больше похожих статей

×