29.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 21 апреля, 2024

«Марказий Осиёда ягона саломатлик» лойиҳаси ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Айни кунларда Самарқанд мезбонлигида ўтаётган CMS CОР14 (Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши) тадбири доирасида «Марказий Осиёда ягона саломатлик» лойиҳаси ишга туширилди, дея хабар қилмоқда «darakchi.uz» нашри.

Маълум қилинишича, Германия халқаро иқлим ташаббуси (IKI) томонидан қўллаб-қувватланган 11 миллион евро миқдоридаги Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (IUSN) қўшма ташаббуси олти йил давомида амал қилади.

«Минтақада ягона соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ўртасидаги боғлиқлик катта. Табиий яшаш жойлари ва биологик хилма-хилликни сақлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар экотизим мувозанатини сақлаш, ёввойи табиатнинг соғлом популяциясини рағбатлантириш ва зооноз касалликлар хавфини камайтириш учун калит ҳисобланади. IUSN глобал мақсадларга ҳисса қўшиш билан бирга табиатни муҳофаза қилиш бўйича миллий мақсадларга эришишда ҳокимият органларини қўллаб-қувватлашда давом этади. Биз IUSN воситалари ва стандартларини, жумладан, IUSN Яшил рўйхатини, турларни бошқариш бўйича илғор тажрибаларни ҳамда зооноз касалликларни тадқиқ қилиш ва технология соҳасидаги сўнгги ютуқларни қўллаш бўйича минтақавий салоҳиятни оширишда давом этамиз», — деди IUSN бош директори доктор Гретел Агуилар.

Марказий Осиёда зооноз касалликлар хавфи биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва инсон ҳамда ёввойи табиат ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги ўзгаришлар туфайли кучаймоқда. Янги ташаббусга кўра, IUSN ҳамда миллий ва халқаро ҳамкорлар, жумладан, барча бешта Марказий Осиё давлати зооноз касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўради. Мутахассислар қўриқланадиган ҳудудларнинг адолатли ва самарали минтақавий тармоғини бирлаштириш, касаллик хавфини камайтириш учун табиатни муҳофаза қилиш ва ёввойи табиатни бошқаришни кучайтиришга эътибор қаратади.

«Сўнгги бир неча йил ичида биз CОVID-19 каби зоонотик касалликларнинг тарқалиши глобал таъсирга эга бўлиши мумкинлигини кўрдик. Бу бутун мамлакатларнинг демобилизациясига, транспорт алоқаларининг узилишига, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларининг кескинлашишига ва улкан ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келди. Қўриқланадиган табиий ҳудудларни барқарор бошқариш, ноёб биологик хилма-хилликни сақлаш ва Марказий Осиё минтақасида экологик мувозанатни мустаҳкамлаш бўйича минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдоримиз”, — деди Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.  

Йирик минтақавий ташаббус Марказий Осиёда «Ягона саломатлик» ёндашувини амалга оширишга ёрдам беради. «Марказий Осиёда табиатни муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш орқали пайдо бўлаётган зооноз касалликларга ландшафтнинг чидамлилигини ошириш» тўлиқ сарлавҳали тадбирларда инсон, ҳайвонлар ва атроф-муҳит саломатлигининг ўзаро таъсирига эътибор қаратилади ва мураккаб муаммоларни ҳал қилишда яхлит ёндашув зарурлигини таъкидлайди.

«Яшаш жойларининг йўқ бўлиши биологик хилма-хиллик йўқолишининг асосий сабаби бўлиб, ёввойи ҳайвонларни эксплуатация қилиш ва уларнинг яшаш жойларини йўқ қилиш билан боғлиқ инсон саломатлиги учун кўплаб хавфлар мавжуд. «Ягона саломатлик» ёндашуви Марказий Осиё учун муҳим, чунки ёввойи ҳайвонлар, чорва моллари, одамлар ва уларнинг экотизимлари саломатлиги бир-бирига боғлиқ”, — деди Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенциянинг ижрочи котиби Эми Франкел.

Келгусида IUSN, миллий ва халқаро ҳамкорлар, жумладан, Марказий Осиёнинг барча бешта давлати зооноз касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича «Марказий Осиёда ягона саломатлик» лойиҳасини амалга оширади. Мутахассислар қўриқланадиган ҳудудларнинг адолатли ва самарали минтақавий тармоғини мустаҳкамлаш, касаллик хавфини камайтириш учун табиатни муҳофаза қилиш ва ёввойи табиатни бошқаришни кучайтириш, зооноз касалликларни тадқиқ қилиш ва технология соҳасидаги сўнгги ютуқларни илгари суриш устида иш олиб боради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Дунёда вирусли гепатит билан кунига 6 минг нафардан ортиқ инсон касалланади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2024 йилги Гепатит бўйича глобал ҳисоботига кўра, ушбу касаллик қурбонлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда....

Больше похожих статей

×