20.5 C
Узбекистан
Вторник, 30 апреля, 2024

Ўтган ойда COVID-19 туфайли шифохонага ётқизилганлар сони 42 фоизга ошган — ЖССТ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳозир COVID-19 инсоният учун глобал таҳдид эмас. Пандемия бекор қилинганидан буён 9 ой ўтди. Аммо ҳали ҳам вирус мутацияга учрашда давом этяпти. Ачинарли жиҳати, инфекцияни юқтириш ва ўлим ҳолатлари яна кўпаймоқда.

Хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, поёнига етган 2023 йилнинг декабрь ойида коронавирус ташхиси қўйилганлар сони сезиларли даражада ошган.

Буни Янги йил байрами арафасида савдо расталари, томошагоҳ ва бошқа жамоат жойлари нисбатан гавжум бўлгани ҳамда «омикрон» штаммининг янги JN.1 варианти кенг тарқала бошлагани билан изоҳлаш мумкин.

Мисол учун, декабрь ойида COVID-19 оқибатида қарийб 10 000 нафар киши ҳаётдан кўз юмган, инфекция туфайли госпитализация қилинганлар сони ноябрь ойига нисбатан 42 фоиз, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар эса 62 фоизга ошган.

Ўсиш динамикаси кузатилаётган ҳудудлар орасида Европа ва Америка минтақасида жойлашган давлатлар етакчи.

ЖССТ раҳбари ушбу эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, коронавирусга қарши эҳтиёт чораларини изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

«Бу борада арзон ва ишончли синамалар, тавсия этилган даволаш усуллари, тиббий ниқоб ҳамда касалликка қарши вакциналар яхши самара беради. Ҳукуматлар ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишлари керак», — деб қайд этди Т. Гебрейесус.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...

Больше похожих статей

×