27-август куни Тошкентда Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан «Прорун» югуриш мактаби ҳамда «Санфа» компанияси билан ҳамкорликда екологик югуриш – «UZPLOGGING» ташкил қилинди.
Тадбирда Екология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва иштирокчилар қатнашди.
«Екология вазирлиги ташкил топганидан кейин айнан плоггинг тадбирларига катта еътибор қаратиляпти, — деди плоггингни очиб берган Жусипбек Казбеков. — Чунки бу тадбир орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш билан бирга аҳолида екологик маданиятни шакллантириш, чиқиндиларни фақат белгиланган жойга ташлаш кераклигини тушунтириш, табиатни тоза сақлаш асосий бурчимиз еканлигини англатиш мақсад қилинган».
Tadbir “Ekopark”dagi qabul punkti hududida plogging ishtirokchilari yig’ilishidan boshlandi. Yomg‘irli kun bo‘lishiga qaramasdan, ishtirokchilar 3 kilometrga yaqin masofani yugurib bosib o‘tib, plastik chiqindilar yig‘ishdi.
Har bir ishtirokchiga qayta ishlangan plastikdan tayyorlangan maxsus medal hamda futbolka berildi. Og‘irligiga ko‘ra eng ko‘p chiqindi to‘plagan ishtirokchilar esa g‘olib deb topildi.
Ta’kidlash kerakki, kun davomida ishtirokchilar tomonidan jami 150 kilogrammga yaqin plastik chiqindi yig‘ildi. Plogging yakuniga ko‘ra, 1-o‘rinni Suxrob Ro‘zaliyev (14,2 kg), 2-o‘rinni Ro‘zimboy Yo‘ldoshboyev (14,2 kg), 3-o‘rinni esa Mirazim Mahmudov (9,34 kg) qo‘lga kiritdi.
Ғолибларга плоггинг ҳамкори — Саноат-қурилиш банкнинг пул сертификатлари топширилди:
1-ўрин – 1 000 000 сўм;
2-ўрин – 1 000 000 сўм;
3-ўрин – 1 000 000 сўм.
Шу билан бирга, 1 соат ичида енг кўп пластик тўплаган иштирокчи Динара Охунова (6,66 кг) 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Маълумот учун, Екология вазирлиги томонидан чиқиндиларни оммавий йиғиш (плоггинг) тадбирлари доимий тарзда ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, ўтган сафарги плоггинг давомида иштирокчилар кун давомида 300 килограммдан ортиқ пластик чиқиндиларни
тўплашган.
Еслатиб ўтамиз, йиғилган пластмассадан «Санфа» компанияси Қорақалпоғистонда ёввойи ҳайвонларни суғориш учун геомембран ишлаб чиқаради.