32.9 C
Узбекистан
Среда, 9 июля, 2025

ССВ йил бошидан қанча беморга буйрак кўчириб ўтказилди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Саидмурод Исмаиловнинг маълум қилишича шу кунгача хирургия маркази мутахассислари томонидан Ўзбекистонда яқин қариндошлар орасида 1 000 дан ортиқ ана шундай мураккаб амалиётлар ўтказилган.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шифокорлар томонидан 200 нафарга яқин беморда буйрак трансплантацияси бажарилган.

Уларнинг 35 таси ҳудудларда ўтказилди. Бу эса беморлар ва уларнинг яқинлари учун айни муддао бўлмоқда. Қолаверса, мазкур операциялар орқали маҳаллий шифокорларнинг малака ошириш имкони ҳам юзага келяпти.

Қайд этилишича, айни пайтда юртимизда 4 500 нафардан зиёд бемор дастурли диализ муолажасини қабул қилади. Уларнинг 2 000 нафардан ортиғи трансплантация операциясига муҳтож.

Маълумот ўрнида, буйрак трансплантацияси амалиёти туман даражасигача туширилиб, бугунгача марказ шифокорлари томонидан бундай операциялар Денов, Беруний, Оқолтин, Тўрткўл, Вобкент, Қўшкўпир туманлари ҳамда Гулистон, Қўқон ва Фарғона шаҳарларида муваффақиятли ўтказилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×