Умумий қон таҳлили бармоқдан олинади ва одамнинг ҳақиқатан ҳам қон касаллиги бор-йўқлигини ва организмда бирон бир яллиғланиш жараёни бошланганлигини аниқлашга хизмат қилади. Якуний таҳлилдаги ҳарфлар ва рақамлар нимани англатади?
RBC. Бу ҳарфлар эритроцитлар — қизил қон ҳужайраларини англатади. Бир миллилитр қонда 3,8 дан 5,8 миллионгача қизил қон таначалари бўлиши керак. Aгар улар камроқ бўлса, бу анемия белгисидир. Ва шунинг учун шифокор кейинги кўрсаткичга — гемоглобинга — қизил қон ҳужайраларида мавжуд бўлган оқсилга ахамият бериши керак.
Гемоглобин. ҲГБ ҳарфлари билан белгиланади. Aгар гемоглобин паст бўлса (норма 110-165 г 1 литр қон учун), унда биз ҳақиқатан ҳам темир танқислиги бор дея такидлашимиз мумкин. Паст гемоглобин даражаси ҳам қоннинг ивишини олдини олади, бу еса оғир қон кетишига олиб келиши мумкин.
НСТ. Бу қон ивишида иштирок этадиган тромбоцитлар. Одатда, улар бир миллилитр қонда 350 дан 500 минггача бўлиши керак. Тромбоцитлар сонининг пастлиги қон кетишининг кўпайишини, терининг тез кўкаришга муойиллигини кўрсатади ва бошқа қон касалликлари ҳақида огоҳлантиради.
WBC. Бу ҳарфлар билан оқ қон ҳужайралари — лейкоцитлар белгиланади. Уларнинг нормаси 4,0 – 9,0 × 10 9 даражада / литр. Лейкоцитлар сонининг камайиши ёки кўпайиши танадаги яллиғланиш жараёнларининг белгисидир.
ЛИМ. Лейкоцитлар умумий сонининг 30% гача бўлиши керак бўлган лимфоцитлар сонини кўрсатади. Нормадан ошиб кетиши сил касаллигининг аломати бўлиши мумкин. Лимфоцитлар сонининг ўсиши лимфоцитик лейкемияда кузатилади, аммо якуний хулосалар шифокор томонидан қўшимча тадқиқотлар асосида амалга оширилиши керак.
ЕОС. Aгар шу ҳарфлар билан белгиланадиган эозонофилларнинг сони 5% дан кўпроғ бўлса, унда одамда аллергия бўлиши мумкин.
ЕСР. Эритроситларнинг чўкиш тезлиги. Тезлик соатига 18 мм дан ошмаслиги керак. Aгар қизил қон ҳужайралари соатига 20 мм дан юқори тезликда чўкса, бу организмда яллиғланиш борлигининг белгисидир.