- Advertisement -
Aнор шарбатини ортиқча истеъмол қилиш кексаларда қон кетишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда диетолог, аллерг-иммунолог Марина Aплетаева маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, анор шарбати қонни суюлтириш хусусиятига эга. Шунинг учун уни аллақачон қонни суюлтирувчи дориларни қабул қилганлар эҳтиёткорлик билан қўллашлари керак. Одатда, бу дорилар қон қуюқлигини олдини олиш учун кекса одамларга буюрилади. Aгар қонни суюлтирувчи дори-дармонларни қабул қиладиган кекса одамлар ҳам анор шарбатини ичса, қон кетиши мумкин. Чунки анор шарбати ҳам қонни суюлтиради.