- Advertisement -
Тарвуз витаминлар ва микроэлементлар, органик кислоталар, ўсимлик клетчаткаси, кальций, темир, пектин, магний, фосфор каби фойдали элементларга бой маҳсулот ҳисобланади.
У пешоб ва ўт ҳайдовчи хусусиятга ҳам эга, тарвузни доимий истеъмол қилиш буйракдаги майда тошлардан халос қилади. Тарвуздаги витамин ва минераллар юрак фаолиятини яхшилабгина қолмай, томирлардаги холестеринни ажратиб чиқариб юборади.
Ундаги темир моддаси организмга осон сўрилади ва бу гемоглобин кўрсаткичининг тезда нормаллашишига олиб келади. Ўсимлик клетчаткаси эса ичак микрофлорасини яхшилайди, моддалар алмашинувини меъёрлаштиради.