Юрак хуружи кўпинча одам ёлғиз қолганда, ёнида ёрдам берадиган одам бўлмаганда содир бўлади. Юрагингиз кутилмаганда “нотўғри” ура бошлаганини, ҳушингиздан кетгудек аҳволда эканлигингизни сезсангиз, ихтиёрингиздаги ўн сониядан самарали фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Бунинг учун йўталишни бошланг: куч билан, кўп марта ва қаттиқ-қаттиқ. Ҳар гал йўталиш олдидан чуқур нафас олинг. Гўё ичингизда турган балғамни тупуриб ташлаётгандек, йўталингиз чуқур ва давомли бўлиши керак.
Нафас олиш ва йўтал ҳар икки сонияда тинимсиз, тиббий ёрдам келгунча ёки юрак яна меёрида уришни бошлагунча давом этиши керак. Чуқур нафас олиш кислороднинг ўпкага етиб боришига имкон беради, йўтал ҳаракатлари эса юракни “сиқиб”, қонни айланишга мажбур қилади. Юракка тушадиган бу босим унинг меёрида уришни бошлашига ҳам ёрдам беради. Шу тариқа юрак хуружи қурбонлари шифокорлар келгунча ёки касалхонага етиб боргунча қўшимча вақтга эга бўлишади.