АҚШнинг Уайл Корнелл Медикал коллежи тадқиқотчилари қандли диабетдан халос бўлишнинг самарали усулини топганини маълум қилди.
Бунинг учун махсус оқсиллар ёрдамида ошқозон илдиз ҳужайраларидан инсулин ишлаб чиқаришга масъул GINS ҳужайралари ўстирилиб, тажриба сичқонлари меъдасига кўчириб ўтказилди.
Маълум вақтдан сўнг бу тадқиқот ўз натижасини кўрсатди. Трансплантация қилинган ҳужайралар инсулин ишлаб чиқаришни мувофиқлаштиришга ижобий таъсир кўрсатиши тасдиқланди.
Мутахассислар фикрича, мазкур янгилик қандли диабетнинг 1-тури ва бошқа ошқозон ости бези касалликларини даволашда катта самара бериши мумкин.
Инсонларда ўтказиладиган клиник синовлардан сўнг якуний хулосалар маълум қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.