18.1 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Одам иммунитет танқислиги вирусига барҳам бериш мумкин…ми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор соҳада амалга оширилаётган ишларни мутлақо янги давр – босқичга олиб чиқади.

ОИВ инфекциясини профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш сифати, аҳоли орасида инфекцияни аниқлаш бўйича текширувлар қамрови кескин оширилади. Беморларга сифатли тиббий ва руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни зарур дори воситалари билан тўлиқ таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя кучайтирилади.

Бунинг учун 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилинди. Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун соҳага 120 миллиард сўм ва 54 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтириш кўзда тутилган.

2027 йилга бориб ОИВ инфекциясини юқтириб олган ҳамда ўз мақомини билган, махсус даволаш курслари билан қамраб олинган ва қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушган шахслар кўрсаткичи 95 фоизга етказилади, шунингдек, ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишига барҳам берилиши таъминланади.

Никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга ошириш йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2023 йил якунига қадар эса бошқа ҳудудларда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали ФХДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорлик ташкил этилади.

2023 йил якунига қадар ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторинги, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумлар ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади ҳамда ушбу тизимни Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг электрон базалари билан интеграция қилиш орқали ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйилади.

Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда ОИВ инфекциясига чалинган шахсларни ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий ва тиббий-психологик қўллаб- қувватлаш, айниқса, ёшлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалиши масалаларида кенг тушунтириш ва тарбиявий ишлар олиб бориш, жамиятда оилавий ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастурини амалга ошириб боради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жанубий Корея олимлари 15 дақиқада сунъий олмос яратишди

Жанубий Корея олимлари сунъий олмосни бир неча дақиқада ўстиришга ёрдам берадиган техникани ишлаб чиқди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.  Янги усул суюқ металларни аралаштиришга...

Больше похожих статей

×