7.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Сифатсиз, сақлаш қоидаси бузилган дори воситалари йиғиб олинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сирдарёда “Док-1 Макс”, “Амбронол” ва бошқа дори воситаларини топиш ва уни йўқ қилиш, қолаверса аҳолини малакали тиббий ёрдам ва сифатли дори-дармон билан таъминланиш даражасини ўрганиш мақсадида Соғлиқни сақлаш бошқармасида махсус штаб ташкил этилди.Махсус штаб кўрсатмасига биноан нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида фаолият олиб бораётган 1547 нафар ўрта тиббиёт ходими жалб этилди.

Улар зиммасига вилоятда мавжуд бўлган 163031 та хонадонга бориш, «Хонадон дори қутиси»да сақланаётган Ҳиндистонинг «Marion Biotech Pvt.Ltd» корхонасида ишлаб чиқарилган “Quramax medikal” МЧЖ томонидан юртимизга келтирилган «Док-1 Макс», “Амбронол”, “Цинепар”, “Фракджоин”, “Травамакс”, “Нолгрипп”, “Кюразит”, “Белдомакс”, “Теграмон”, «Анасеп гель», “Леворекс” каби дори воситаларини аниқлаш, аниқланган дори воситаларини белгиланган тартибда йиғиб олиш мажбурияти юкланди.

Улар 27403 та хонадонга бориб, «Хонадон дори қутиси»да сақланаётган дори воситаларини сақлаш тартиби, яроқлилик муддатлари ўрганиб чиқилди.Ўрганишлар натижасига кўра, аҳоли хонадонларида мавжуд бўлган, «Хонадон дори қутиси»да 726 турдаги муддати ўтган, 54 дона «Док-1 Макс» дори воситалари, 733 дона “Quramax medikal” МЧЖ томонидан Ҳиндистондан юртимизга келтирилган бошқа турдаги препаратлар борлиги аниқланиб, муддати ўтган, сифат кўрсаткичи паст дори воситалари ва препаратлар белгиланган тартибда йиғиб олинди.

Шу билан бирга, ўрта тиббиёт ходимлари ва оила шифокорлари томонидан дори воситалари, «Хонадон дори қутиси», унда сақланаётган дори воситаларини сақлаш, фойдаланиш тартиби юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.Қолган аҳоли хонадонлари ҳам тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда. Сифатсиз, сақлаш қоидаси бузилган дори воситалари йиғиб олиниб белгиланган тартибда йўқ қилиняпти.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×