Баъзи инсонларни оғиз қуриши тез-тез безовта қилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу жиддий касалликлар аломати бўлиши мумкин.
— Тиббиётда ксеростомия деб аталувчи ушбу ҳолат сўлак безлари фаолияти бузилиши оқибатида келиб чиқади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова. — У кўпроқ катта ёшли инсонларда учрайди.
-Айрим кишилар оғиз қуриши фақат қандли диабет аломати деб ўйлайди. Бироқ бу хато.
Сабаби ушбу ҳолат:
— юқори қон босими;
— ревматоидли артрит;
— темир етишмовчилиги (анемия);
— бурундан яхши нафас ололмаслик;
-кучли стресс;
-мунтазам спиртли ичимликлар ичиш каби турли омиллар натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин.
Оғиз қуришидан халос бўлиш учун биринчи навбатда кўпроқ газланмаган суюқлик ичиш тавсия қилинади. Овқатни яхши ва узоқ чайнаш ҳам сўлак безларининг етарли миқдорда шира ажратишига ва оғиз қуриб қолмаслигига ёрдам беради.
Шунингдек, бурундан нафас олиш, оғизни сув билан мунтазам чайиш, зарарли иллатлардан воз кечиш, газланган ичимликлар, қаҳва, шўр ва аччиқ таомларни чеклаш, кўп асабийлашмаслик бу муаммодан халос бўлишга кўмаклашади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати.