3.5 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

ЖССТ: Ўтган ҳафтада ҳар 44 сонияда бир киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Инсоният СOVID-19га қарши уруш очганига икки ярим йилдан ошди. Аммо ҳануз бу офатнинг устидан тўлақонли ғалабага эриша олганимиз йўқ. Пандемия ҳар куни, ҳар соат ва ҳатто ҳар дақиқада оғир йўқотишларга сабаб бўлмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботи ҳам буни тасдиқлайди. Унда келтирилишича, ўтган ҳафтада дунё бўйича ҳар 44 сонияда бир киши CОVID-19дан вафот этган.

Аслида бу — хавотирли кўрсаткич. Бироқ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг фикрига кўра, сайёрамизда умумий эпидемиологик вазият яхшиланмоқда.

Хусусан, шу йил февраль ойидан буён коронавирусдан ўлим ҳолатлари 80 фоизга камайган. Ваҳоланки, йил бошида ҳар 12 сонияда бир бемор ушбу хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмаётган эди.

“Лекин пасайиш тенденцияси келажакда ҳам давом этишига кафолат йўқ, — дейди Т. Гебрейесус. — Ҳамма пандемия ҳали тугамаганини эшитишдан чарчади. Аммо шуни унутмайликки, бу вирус ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетмайди”.

❗️Ана шундан келиб чиқиб, мутахассислар коронавирусга қарши вакциналар имкониятидан янада кенгроқ фойдаланиш кераклигини қайд этмоқда. Бу, аввало, касалликнинг олдини олиш, қолаверса, янги мутацияларнинг беморларда енгил ва асоратсиз ўтишини таъминлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда...

Больше похожих статей

×