Ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда
Аргентинадаги Тукуман провинциянинг соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, номаълум касалликка чалинган 64 ёшли эркакнинг соғлиғида бошқа муаммолар ҳам аниқланган. Қолган тўрт нафар бемор эса легионерлар касаллигидан вафот этгани аниқланган.
Тукуманда эпидемия бошланганидан сўнг, шифокорлар беморларни СОВИД-19, грипп ва ҳантавирус учун синовдан ўтказган, натижада бу касалликлар истисно қилинган. Кейин намуналар Буенос-Айресдаги Малбран институтига юборилган, у ерда тестлар легионелла касаллигини тасдиқлаган.
Соғлиқни сақлаш вазири Карла Виззоттининг айтишича, ўлганларнинг барчасида икки томонлама пневмония қайд этилган. Уларнинг барчаси юқори иситма, тана оғриғи ва нафас олишида қийинчилик қайд этилган. Легионелла бактерияси одамларда гриппдан тортиб оғир ўпка инфекциялари ва пневмониягача бўлган аломатларни келтириб чиқаради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча беморлар хавф гуруҳига тегишли эканини маълум қилган. Улар орасида чекувчилар ва нафас олиш тизими касаллиги, ортиқч вазн, қандли диабет ва қон босими юқори бўлганлар бор.
Таъкидланишича, яна еттита симптоматик ҳолат аниқланган. Беморларнинг барчаси клиника ходимлари бўлган. Улардан тўрт нафари касалхонада қолган, уч нафари эса оғирроқ аломатлар билан уйда даволанмоқда.
Биринчи марта 1976 йилда АҚШнинг Филаделфия шаҳрида Америка легиони фахрийлари йиғилишида аниқланган легионелла касаллиги ифлосланган сув ёки кондиционер тизимларининг кирланиши туфайли юзага келади. Инфекция одатда одамдан одамга юқмайди.