8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Маймун чечаги: ЖССТ хавф остидаги аҳоли қатламига эмланишни тавсия этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўнгги баёнотига кўра, маймун чечаги вируси қайд этилган мамлакатлар сони 78 тага етди. Касалликни юқтирган беморлар эса 18 минг нафардан ошди. Тасдиқланган ҳолатларнинг 70 фоиздан ортиғи Европа давлатлари, 25 фоизи эса Америка қитъаси ҳиссасига тўғри келмоқда. Хасталик туфайли беш нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.

Шу боис ЖССТ ўтган ҳафта сўнгида маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилганди. Энди эса ташкилот беморлар билан алоқада бўлган, шунингдек, инфекцияни юқтириш хавфи юқори аҳоли қатламига эмланишни тавсия этмоқда. Улар орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор!

Хусусан, Европа Иттифоқи, Канада ва АҚШда “MVA-BN” вакцинаси амалда қўллаш учун тасдиқланди. Шунингдек, “LC16” ва “ACAM2000” вакциналарининг самарадорлигини баҳолаш жараёни давом этмоқда.

“Маймун чечагига қарши эмлаш воситаларининг қанчалик юқори натижа бериши, қолаверса, талаб этиладиган дозалари ҳақида етарлича маълумотга эга эмасмиз, — дейди Т.Гебрейесус. — Аммо касаллик профилактикасида ҳозирча энг тўғри чора шу. Айни сабабдан бунга доир тадқиқотлар давом эттириляпти.»

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, қўлланилган вакцина инфекциядан дарҳол ҳимоя қилмайди. Чунки тананинг мослашиш жараёни бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин.

‼️Шунингдек, маймун чечагини юқтирган беморлар ва вирус ташувчиси бўлган фуқаролар билан алоқани чеклаш лозим. Бу хасталик нафақат эркаклар, балки болалар, ҳомиладор аёллар ва иммунитети заиф одамлар саломатлигига ҳам хавф солади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×