8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

ЖССТ: Коронавирус энди янги аломатлар билан намоён бўлмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Пандемия мавзуси кейинги ҳафталарда яна кун тартибида. Чунки коронавирус мутацияга учрашда давом этяпти. Оқибатда дунё бўйлаб “омикрон”нинг BА.4, BА.5, BА.2.12.1 версиялари кенг тарқалмоқда.

Ҳатто ўтган ойда Ҳиндистонда аниқланган BА.2.75 субварианти қисқа муддатда ўнга яқин давлатларга кириб борди. Албатта, буларнинг барчаси жаҳонда COVID-19ни юқтирганлар сони кун сайин ошишига туртки бўляпти. Ана шундай мураккаб эпидемиологик вазиятда дунё олимлари хасталикни жиловлаш учун янги тадқиқотлар олиб бормоқда.

Маълум бўлишича, энди иситма ёки ҳид ва таъм билиш қобилиятининг йўқолиши коронавирус инфекциясига хос асосий белгилар эмас!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти махсус вакили Дэвид Набарро бу ҳақда тўхталар экан, айни пайтда томоқ ва бош оғриғи ҳамда бурун битиши янги мутацияларнинг етакчи аломатлари сифатида намоён бўлаётганини қайд этди.

“Ҳозир СOVID-19 жуда “ақлли” вирусга айланмоқда, — дейди у. — Шу сабабли унда инсон иммунитетига “чап бериш” хусусияти ривожланяпти. Бу эса касалланишлар сони ортишига хизмат қиляпти”.

Шунга қарамай, мутахассислар коронавирусга қарши вакциналар янги мутацияларнинг беморларда енгил ва асоратсиз ўтишини таъминлайди, деган фикрда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×