8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Пандемия нега кучаймоқда? Сенегалда хавфли вирус… Маймун чечагини юқтирганлар сони 9200 нафарга етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги ҳафталарда дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин ошмоқда. Мутахассислар буни “омикрон” штаммининг ўта юқумли ҳисобланган ВА.4 ва ВА.5 субвариантлари кенг тарқалиши билан изоҳлаяпти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус дунёдаги эпидемиологик вазият ҳақида тўхталар экан, СOVID-19ни кузатиш тобора қийинлашаётганини таъкидлади. Чунки кейинги пайтларда SARS-CoV-2 вирусларининг генетик таҳлили кескин камайган.

Ушбу маълумотларсиз кичик штаммларнинг табиати ва касалликнинг кечишини баҳолаш имконсиз. Қолаверса, аксарият мамлакатларда пандемияга қарши кураш жараёни сезиларли даражада сусайиб кетган. Карантин қоидалари тўлиқ амалда эмас. Боз устига, одамлар эмланишга эътиборсиз қарамоқда. Ваҳоланки, вакциналар миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Шунга қарамай, ҳукуматлар хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатламининг бустер доза билан эмланишини етарли даражада назорат қилмаяпти. Шунингдек, бошқа хавфли касалликлар, чунончи, қизамиқ ва пневмонияга қарши вакциналарнинг қўлланилиши ҳам талаб даражасида эмас!

ЖССТ раҳбари Марбург вируси хавфи хусусида ҳам гапирди. Унинг қайд этишича, ушбу инфекция оғир геморрагик иситмани келтириб чиқаради. Энг ёмони, хасталикка чалинганларнинг ярми вирус асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмиши мумкин.Сенегал давлатида ҳозиргача мазкур инфекцияни юқтириш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Айни пайтда маҳаллий ҳукумат билан биргаликда эпидемиянинг олдини олиш чоралари кўриляпти.

Бундан ташқари, маймун чечаги кенг тарқалишда давом этмоқда. У бугунгача 63 мамлакатда рўйхатга олинди. Касаллик тасдиқланган жами беморлар сони эса 9200 нафарга етган. ЖССТнинг Фавқулодда қўмитаси мазкур хасталикнинг эҳтимолий мутациялари устида тадқиқотлар олиб бормоқда. Унинг натижаларига кўра, маймун чечагига қарши глобал чора-тадбирлар белгиланиши кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×