22.1 C
Узбекистан
Вторник, 22 апреля, 2025

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти томонидан коронавирусга қарши яратилган препаратга патент берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти фармацевт ва фармаколог олимлари ҳамкорлигида табиий ва минерал манбалар асосида биотехнологик ва кимёвий синтез усули билан кўп компонентли «Антиковир» препарати яратилди.

Маълумотларга кўра, клиникагача ва клиник текширувларда препаратни коронавирус инфекциясини ҳужайралар ичига киришининг олдини олиш, вирусга қарши самарали таъсир кўрсатиши ва гуморал иммунитетни ошириши аниқланди. Препарат компонентлари антикоагулянт, антиоксидант, цитопротектор ва иммун тизимини стимулловчи ҳамда бактериялар ва вирусларга қарши фаолликни таъминлайди.

Клиник текширувларда препаратни ножўя таъсирлари кузатилмади, 92% беморларда юқори самарали таъсири аниқланди. Препаратнинг товар белгиси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2020 йил 13 ноябрда рўйхатга олинган эди. Жорий йил 14 февралда эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вируслар, жумладан COVID-19 вируси билан чақирилган коронавирус инфекцияси, постковид синдромини даволаш ва профилактика қилиш воситаси сифатида рўйхатга олинди.

«Антиковир» препаратига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан №IAP 06876 рақамли патент берилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ихтиролар реестрида 7 апрель куни рўйхатдан ўтказилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×