17.7 C
Узбекистан
Среда, 23 апреля, 2025

ЖССТ раҳбари: “Дунё пандемиянинг янги тўлқинига тайёр эмас!”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда пандемиянинг янги тўлқини бошланишидан жиддий хавотирда. Унинг таъкидлашича, агар коронавирус қайта авж олса, инсоният касалликнинг янги тўлқинига тайёр эмас.

“Биз ҳозир пандемиянинг ўртасидамиз, — дейди ЖССТ бош директори. — Агар янги мутация пайдо бўлса, бунга ҳар томонлама ҳозир бўлишимиз шарт!”

Шу боис Т. Гебрейесус барча мамлакатларни CОVID-19га қарши курашиш борасидаги тавсияларга қатъий амал қилишга чақирди. Хусусан, касалликка қарши эмлаш кўрсаткичларини ошириш зарур. Бу пандемия янги тўлқини бошланишининг олдини олишга хизмат қилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни пайтда “омикрон” штаммининг ВА.5 варианти инсоният саломатлигига кўпроқ хавф солиб турибди.

Ушбу мутация анча юқумли ва оғир асоратларни келтириб чиқариши билан ажралиб туради.

Жумладан, у, аввало, 60-65 ёшдан ошган, эмланмаган аҳоли қатлами, қолаверса, ортиқча вазнга эга ва қандли диабет, буйрак етшмовчилиги каби сурункали касалликларга чалинганлар учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×