14 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

«Омикрон»: Мутахассислар нимадан хавотирда?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутасаддилари “омикрон”нинг BА.4 ва BА.5 вариантлари Жанубий Африка ҳамда Европа мамлакатларида кенг тарқалаётганидан жиддий хавотирда.

Аслида бу мутация тури аввалги версияларга қараганда юқумли ёки ҳалокатлироқ, деб бўлмайди. Аммо вақт ўтиши билан аломатлар ҳам, асоратлар ҳам ўзгариши мумкин, деган ёндашувлар бор.

ЖССТнинг етакчи эпидемиологи Мария ван Керхове бу ҳақда тўхталар экан, ҳали етарлича фактлар йўқлиги, коронавирусга доир маълумотларни кузатиш, алмашиш ва таҳлил қилишда давом этиш зарурлигини таъкидлади.

Айни пайтда эса сайёрамизнинг катта қисмида “омикрон”нинг янада юқумли BА.2 субварианти “ҳукмрон” позицияга эга. Яъни у аксарият минтақаларда аллақачон доминант вариантга айланиб улгурган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, мамлакатда рўйхатга олинаётган янги касалланиш ҳолатларининг қарийб 85 фоизи, шимоли-шарқий штатларда эса ҳатто 92 фоизини шу вариант ташкил қилмоқда.

BА.4 эса энди кенг тарқалиш арафасида. Унинг энг дастлабки намунаси Жанубий Африкада топилганди. Яқинда бу ерда мазкур мутация турининг яна қирқ бир ҳолати қайд этилди.

Шунингдек, Данияда уч, Ботсванада икки ва Англия ҳамда Шотландияда бир нафардан бемор ушбу инфекцияни юқтиргани маълум бўлди.

“Касалликларнинг умумий сони кам бўлса-да, аниқ географик тақсимот бу вариант кенг тарқала бошлаганидан далолат беради”, — дейилади Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида.

Ботсвана Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса BА.4 ва BА.5 фақат 30 ёшдан 50 ёшгача бўлган шахсларда аниқланганлигини хабар қилди.

Бундан ташқари, кейинги ҳафталарда “омикрон”нинг ХЕ вариантини юқтириш ҳолатлари ҳам кўпайиб бораётир. Хусусан, биргина Буюк Британияда 5 апрелгача 1125 нафар беморда шу инфекция аниқланган бўлса, айни пайтга келиб бу кўрсаткич икки баробар ошган.

Аммо ЖССТ экспертларининг огоҳлантиришича, якуний хулоса чиқаришга ҳали эрта.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Ташаббусли бюджет», ташаббусларда фаоллик омиллари ва муваффақият индекси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2024-йилдаги икки мавсуми...

Больше похожих статей

×