19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Қорақалпоғистон тиббиёт муассасалари билан шартнома имзолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Қорақалпогистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Академик В.Воҳидов номли республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари шулар сирасига киради.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Жиззах вилоятидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали,  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят КТТМлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйди.

Имзоланган шартномалар асосида муассасалар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволашади.

Ҳар бир беморни даволаш билан боғлиқ сарф-харажатларни Жамғарма кўрсатилган тиббий ёрдам сифатини баҳолаган ҳолда қоплаб беради. Натижада имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга қулайлик яратилади ҳудудлардан Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларига келиб, вақт ва маблағ сарфлашининг олди олинади.

Энди имтиёзли тоифага кирувчи бемор электрон ахборот тизими орқали навбатга қўйилиб, шакллантирилган йўлланмалар асосида ўз вилоятида ёки яқин ҳудудда жойлашган ва Жамғарма билан шартнома тузган тиббиёт муассасасида бепул, юқори технологик тиббий ёрдам олади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×