6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Қашқадарёда илк бор ноёб операция ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида мураккаб жарроҳлик амалиёти Москва шаҳрида жойлашган А.Л. Мясников номидаги кардиология маркази профессори Тимур Имаев ҳамда филиал директори, малакали жарроҳ Набижон Юлдашев бошчилигидаги маҳаллий шифокорлар томонидан муваффақиятли бажарилди.

Ўтказилган эндоваскуляр аортал қопқоқ алмаштириш операциясидан сўнг Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Ғардиян қишлоғида яшовчи 77 ёшли Сулаймон ота Эшбоев бир неча йиллик оғир дарддан халос бўлди. Ҳозир беморнинг аҳволи яхши.

— Узоқ йиллардан бери юрагимда қаттиқ оғриқ сезардим, — дейди С. Эшбоев. — Бунинг устига, кейинги пайтларда бошим айланиб, хушимдан кетадиган бўлиб қолдим. Ҳолсизлик, юқори қон босими ҳам анча ҳолдан тойдирди. Шукр, қўли енгил шифокорларнинг кўмаги билан ана шу дардлардан халос бўлдим…

Малакали жарроҳ Набижон Юлдашевнинг таъкидлашича, ушбу амалиёт ўта мураккаб бўлиб, катта травматик жарроҳлик усулларидан фойдаланмасдан, махсус катетер (етказиб бериш тизими) ёрдамида сон артерияси орқали, ишлаб турган юракда аорта қопқоғи биопротезини имплантация қилишни ўз ичига олади.

Қарши шаҳрида яшовчи юрак туғма нуқсони хасталигига чалинган 30 ёшли Шаҳзод Исаев ҳам шифокорларимиз томонидан бажарилган операциядан сўнг яна ҳаётга қайтди. Айни пайтда беморнинг аҳволи қониқарли. У ҳам шифокорлар назоратида даво муолажаларини давом эттирмоқда.

— Ёш бўлсам-да, қон босимим кўтарилиб, бошим қаттиқ оғрирди, — дейди Ш. Исаев. — Кейинчалик кўнгил айниши, ҳолсизлик ва юрагимда оғриқлар безовта қила бошлади. Шифокорлар тавсияси билан бир неча бор муолажа олдим, бироқ фойдаси бўлмади. Шу сабабли ушбу марказга мурожаат қилдим. Ҳозирда аҳволим кундан-кунга яхшиланиб бормоқда. Насиб бўлса, тез кунда яқинларим бағрига қайтаман.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ўтган 2021 йилда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида жами 3033 та очиқ ва ёпиқ турдаги юқори технологик кардиожарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×