19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Ваҳима ҳужуми

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ваҳима ҳужуми ҳар доим ҳам беморда руҳий муаммолар борлигини англатмайди. Бу турли хил фобия, депрессив касалликлар, травмадан кейинги стресс, шунингдек эндокринологик, юрак ёки митохондриал касаллик ва бошқаларнинг аломати бўлиши ёки ҳар қандай дори-дармонларни қабул қилиш натижасида пайдо бўлиши мумкин.

  Aломатлари:

▪️Жуда кучли қўрқув ҳисси.

▪️Бўғилиш, оғир нафас олиш, кўкрак қафасидаги оғриқлар.

▪️Жисмоний ноқулайлик.

▪️ Кўнгил айниши, қусиш, онгни йўқотиш, бош айланиши.

▪️ Қон босимининг кўтарилиши, титроқ, бошда иссиқ чақнашлар ва бошқа аломатлар.

Ваҳима ҳужуми тахминан уч дақиқа давом этади, аммо ундан кейин бўшлиқ, ҳолсизлик ва чарчоқ пайдо бўлади.

 Ваҳима ҳужуми вақтида биринчи ёрдам:

▪️ Нафасингизни тикланг. Бу жуда муҳим!

▪️Ваҳима ҳужуми сабабларини бошдан изламанг, бу аллақачон содир бўлган, демак  у билан курашиш керак.

▪️Иложи бўлса, қўлларингизни кўкрагингизга қўйиб ўтиринг.

▪️Иссиқ ва ширин чой, ширинлик  қанд даражасини оширади ва бу ваҳима ҳужумида ёрдам беради.

▪️ Тактил сезгилар — бармоқлар орасига бирор нарса тегизиш. Мияни алдаш учун.

▪️Дафтар варақларини, рақамларни кетма кетликда санаш, шеър айтиш,  алифбони такрорлаш — буларнинг барчаси чалғитади, яъни ваҳима ҳужумидан узоқлаштиради.

▪️Ваҳима ҳужуми кундалигини юритинг. Қаерда, қайси вақтда содир бўлди, уни нима қўзғатди?. Буларнинг барчаси шифокор ва ўзингиз учун жуда муҳим.

Ваҳима ҳужумини йўқ қилиш учун энг самарали усуллар:

▫️ Иссиқ ширин чой.

▫️ Валидол. Жамоат транспортида, бино ичида ва ҳоказоларда сўриш мумкин.

▫️ Сақич чайнаш.

▫️ Юзни совуқ сув билан ювиш ёки душ қабул қилиш.

▫️Қулоқлар ёки кафтларни массаж қилиш.

▫️Қарши кўрсатмалар бўлмаса, зудлик билан 15-25 томчи Корвалол ичиш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×