Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг янги штамми кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқаро ва республика даражасидаги экспертлар тавсиялари ҳамда аҳоли мурожаатларини инобатга оли6, COVID-19га қарши 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни «Pfizer» вакцинаси билан (ота-оналар ёки васийларнинг розилиги билан) ихтиёрийлик асосида эмлашга рухсат берилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ маълум қилди.
«Pfizer» вакцинаси билан 12 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини эмлаш учун 0,3 мл эмлаш дозалари ишлатилган бўлса, 5 — 11 ёшдаги болаларни эмлаш учун 0,1 мл доза қўлланилади.
Эмланган болалар ҳақидаги маълумотлар emlash.uz дастурига
киритиб борилади.