30.1 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАР ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан ҳар йили 15 декабрга қадар кейинги йил учун муҳтож шахслар (ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар ҳамда ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахслар) нинг рўйхатини шакллантириш орқали уларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби;
  • муҳтож шахсларга сертификат расмийлаштириш учун педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ва тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаларини бериш тартиби;
  • муҳтож шахсларга тасдиқланган рўйхатга киритилган протез- ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотиб олиш имкониятини такдим этувчи сертификат бериш тартиби;
  • воситаларини етказиб бериш, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш тартиби;
  • муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланиши ҳисобини юритиш ҳамда харажатларни молиялаштириш тартиби.

Белгиланишича, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг ўртача нархлари кейинги йил учун ҳар йили 5 декабрга қадар ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари томонидан шакллантирилади ҳамда 15 декабрга қадар Молия вазирлигининг ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда тасдиқланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриши ўтказилади

Тадбир аҳолида Ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилмоқда. Қуролли Кучлар академияси (Мустақиллик...

Больше похожих статей

×