9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ўзбекистон клиникаларида COVID-19 га тест топшириш имконияти пайдо бўлмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

ROSSA биотехнология компанияси мамлакатимиз тиббиёт бозорида COVID-19 тестини ўтказиш учун сифатли ва қулай нархларда тест тизимини тақдим этади.

Кўпчиликни қаерда COVID-19 (коронавирус)га тест топшириш мумкинлиги қизиқтиради. Бу хизмат Ўзбекистоннинг турли клиникаларида бор. Аммо ҳамма ҳам тест ўтказиш учун қайси реагентлардан фойдаланилаётганига эътибор бермайди.

Юртимиздаги ROSSA биотехнология компанияси мақбул нархларда реагентлар тўпламини ишлаб чиқди.

 Ҳўш, бу тестлар ишончлими? Келинг, бунга биргаликда аниқлик киритамиз.

“ROSSAmed COVID-19 RT-PCR” реагентлари тўпламида нишон сифатида вируснинг икки гени олинган. Бу вируснинг мавжуд модификацияларини аниқлаш имконини беради ва таҳлилларнинг аниқлик даражасини оширади. Назаримизда, ушбу жиҳат истеъмолчилар учун жуда муҳим.

Ишлаб чиқариш корхонасининг мамлакатимизда эканлиги ҳам аҳамиятли:

  • Харажатлар мақбуллаштирилиши боис, қулай нарх юзага келади;
  • Доимо янги реагентлар ва тезкор юклаб бериш;
  • Лаборатория ходимларини тезкор равишда ўқитиш имконияти (заруриятга қараб).

ROSSA компанияси маҳсулот юқори стандартларга жавоб бериши учун бор имкониятларни ишга солган ва у импорт аналогларидан қолишмайди. Масалан, хом ашё ва ўрам материаллари АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи давлатларидан олиб кирилади. Компания ходимлари ISO 9001:2015 стандарти бўйича малака оширган.

Ҳар бир сериянинг уч карра сифат назорати тест тизимидан ўтказилиши унинг ишончлилигини кафолатлайди:

  • Кириш назоратида келтирилган хом ашё, реактивлар, ўрам материаллари сифати текширилади;
  • Ишлаб чиқаришни оралиқ назорат қилиш вақтида тайёрланаётган маҳсулот баҳоланади;
  • Тайёр маҳсулотни назорат қилиш эса камчиликларни олдини олишга ёрдам беради.

Тиббиёт марказлари ва лаборатория раҳбарлари учун маълумот

Тест тизими мажмуи 100 та текширув ўтказишга мўлжалланган бўлиб, РНК/ДНК “MagSorbNA”ни ажратиб олиш учун реагентлар тўплами киради. Бу универсал тўплам бошқа реагентларга мос тушади ва ажратиб олишнинг икки режимига эга (центрифугада ёки магнит штативда). Унинг ёрдамида лаборантлар таҳлил қилинаётган намуналар сонига қараб, 20-30 дақиқа ичида РНК/ДНКни ажратиб олади. Ажратиб олиш протоколининг ўзи содда ва қулай. Бу операциялар сони эса жуда кичик, шунинг учун ҳам кросс-контаминация деярли юз бермайди. Сифатли ва аниқ реагентлар клиникангиз ва лабораториянгиз мижозларига ишончли таҳлил натижаларини кафолатлашингиз имконини беради.

“ROSSAmed COVID-19 RT-PCR” реагентлар тўпламини харид қилишда, унинг мавжуд асбоб-ускунага мос тушиш-тушмаслигидан хавотир олмасангиз ҳам бўлади.

 Барча маҳсулотлар турли хилдаги амплификаторлар билан қўллаш учун тўғри келади: масалан, «ДТпрайм», «ДТлайт», «ДТ-96» («НПО ДНК-Технология» МЧЖ), CFX96 (Bio-Rad), qTOWER (Analytik Jena); Rotor-Gene Q (QIAGEN) кабилар. Маҳсулотлар мажмуи COVID-19 тестини топшириш учун керак бўладиган барча зарурий жиҳозлар билан таъминланган, яъни таҳлил олиш ва биоматериалларни ташиш тизими, шунингдек, РНК экстракцияси ва амплификацияси учун реагентлар.

Тест тизими синовлари ЎзР ССВ Вирусология ИТИ референс-лабораториясида, шунингдек, Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида ўтказилди.

Маҳсулотлар сифат бобида ўзимизнинг ва хорижий тест тизимларидан қолишмайди. Тўплам нархи эса тиббиёт бозоридаги бошқа таклифлардан бир ярим-икки баробар арзон. ROSSA компанияси билан ҳамкорлик асносида сиз мижозларингизни нафақат сифатли тест хизмати билан таъминлайсиз, балки мақбул нархларни ҳам таклиф этасиз.

Компания ҳақида

ROSSA — бу ўз илмий-ишлаб чиқариш базасига эга кўп функцияли биотехнология компанияси. Компания мутахассислари республикамиздаги ва хорижий етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилади ва уларнинг ҳужайра ва молекуляр биология соҳасидаги ютуқларини ўрганади. Бу билим ва тажрибалар асосида ROSSA компанияси тиббиёт, фармацевтика, ветеринария ва озиқ-овқат саноати, шунингдек, тиббий биотехнология соҳаларида хавфсизлик тизимидаги инновацион ечимларни ишлаб чиқади.

Ҳамкорлик ва маҳсулот хариди учун алоқа:

Телефон: +998 78 113 40 50

e-mail: info@rossa.uz

http://rossa.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×