Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган “Еthno and modern fashion week” фестивали тадбирлар доирасида иштирокчиларга Қашқадарё вилоятининг энг хушманзара жойларига саёҳат уюштирилди. Яккабоғ туманидаги ”Қорабайир” отчилик мажмуасида вилоят мусиқали драма театрининг “Амир Темур ва сарбозлари” театрлаштирилган чиқишлари”, “Нурҳаёт” фолькор-этнографик халқ ансамблининг табиий ижродаги қўшиқ ва рақслари барчани ҳайратлантирди. Узоқ тарихга эга ,уч тариқат пешвоси бўлган хушманзара Китоб туманидаги Муҳаммад Хожагий Имканагий мажмуаси зиёратида эзгу ниятлар билан тиловатлар қилинди.
13 май куни Кўк гумбаз тарихий обидаси майдонида уюштирилган гастрофестивальда турли-туман маҳаллий ошпазларнинг тайёрлаган миллий таомлари намойиш этилди. Тадбир сўнггида турли номинациялар билан иштирок этган тадбиркорлар тақдирландилар. “Шаҳрисабздаги модалар фестивали бизга кўтаринки кайфият улашди,-дейди Франциялик меҳмон Денис Станис. Энг муҳими барчаси табиий, таомлар, куй-қўшиқлар,турли- туман асрлар давомида сақланиб келаётган кашта ва дизайн либослари. Ажойиб ва мўъжизакор.Ташкилотчиларга чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман”
Коба мажмуасида “Миллий ва замонвий мода:назария, амалиёт ва тажриба” илмий-амалий конференцияси ҳам бўлиб ўтди. Уни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасинининг дизайнни ривожлантириш бўлими бошлиғи Камола Ғуломова кириш сўзи билан очар экан, иштирокчиларни фаол қатнашишларига ундади. Маданият ва туризм вазирлиги бошқарма бошлиғи Зарина Абдуллаева конференциянинг мақсад ва вазифалари, Камолиддин Бекзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси Регина Гайсина олий таълим ракурсида ўзбек модасининг ривожланиши, Жанубий Кореялик Вонкванг Ли замонавий брендлар маркетинги, Қозиғистонлик Айдархан Калиев, Нео-флокьлор ва замонавий кийимлар, Англиялик дизайнер Умар Мансур Шекин экологик мода ва дизайндаги эко инновация, Монголиялик санъатшунос Сувд Бангранч этник либослар ва уларнинг замонавий модадаги ўрни мавзуларида чиқишлар қилдилар. Илмий-амалий конфернцияда Монголиялик дизайнерларнинг ёрқин чиқишлари ва мулоҳазалари барчада қизиқиш уйғотди.
Фестивальнинг якуновчи қисмида брча иштирокчилар навқирон ва ҳашаматли Оқсарой мажмуасида тўпланди. Тантанали безатилган саҳнада замондошларимизга эстетик завқ берувчи модалар намойиши бўлиб ўтди. Фарида Каримова, Аслзода Тоирова, Индира Жумабоева, Ҳилола Манннонова, Шаҳрисабзлик маҳаллий дизайнер, француз тилидаги чиқишлари билан барчани ҳайратлантирган Юлдуз Маннонова, Самарқандлик Лена Ладик, Сурхандарёлик Дмитрий Илюшев, Монголиялик Сувд Бангзрач ва Баярма Очирбат, Буюк Британиядан Омар Мансоор, Бухородан Ирина Шарипова, Франциядан Гулнур Мирзахонова ва Леди Жуани, Тожикистондан Саиджалол Мансуров, Россиядан Дарья Рикова ва Роза Халтиева,Туркманистондан Лайло Хайитова, Дубайдан Наталья Колева ва ниҳоят, Тошкент шаҳридан бетакрор ўзбекона миллий дизайнда Шаҳзода Муҳаммедованинг бир-биридан нозик жилвакор безаги либослари олқиш ва таҳсинларга сазовор бўлди. Ниҳоят, фестиваль якунида фаол иштирокчиларга мукофотлар топширилди.
Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари Алишер Зокиров, маданият ва туризм вазирилиги бошқарма бошлиғи Зарина Абдуллаева, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймоновлар барча иштирокчиларини яна бир бор табрикладилар.
Уч кун давомида халқаро тадбир мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида кеенг ёритилди.Қадимий ва навқирон Шаҳрисабз номи яна бир бор дунё миқёсида эҳтиром билан такрор ва такрор тилга олинди.Иштирокчилар катта эҳтиром билан қадимий меҳр билан хайрлашдилар. Келгусида янги мода анжуманларида қатнашгунча омон бўлайлик азиз биродарлар!
“Новости Узбекистана” интернет сайти учун Шаҳрисабз шаҳридан Ўлжабой Қаршиев махсус тайёрлади.