8 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Jama Music гурухи фаолияти тўғрисида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

“Jama Music” гуруҳи айни вақтда Ўзбекистондаги энг машҳур гуруҳ бўлиб, у 2006 йил ташкил топган. Ўзбекистондаги энг машҳур гуруҳнинг ташкил топишига ижодкорлар Жамшид Гаффаров ва Жамшид Шодиев сабабчи бўлишган.

Улар олийгоҳда таҳсил жараёнида танишиб қолишган ва уларда мазкур гуруҳни ташкил этиш ғояси пайдо бўлган. Ҳар икки асосчининг исмлари Жамшид бўлганлиги учун ҳам, улар бу гуруҳни “Jama Music” деб номлашган. Гуруҳ яратилгач, унинг асосчилари дастлаб қўшиқлар учун шеър ёзиб, мусиқа басталаб, аранжировка қилиб, санъаткорларга сотиш ниятида бўлганлар. Шу тарзда 2006 йилдан “Jama Music” нинг ижодий фаолияти бошланган ва бу гуруҳ бугунги кунда Ўзбекистондаги санъаткорлар энг кўп мурожаат қиладиган гуруҳлар ичида етакчиси ҳисобланади.

“Jama Music” ижодкорлари шу кунгача жуда таниқли, машҳур санъаткорларга, жумладан, Шахзода, Озода Нурсаидова, Лола, Нилуфар Усмонова, Райҳон, Муниса Ризаева, Даврон Эргашев, Рашид Холиқов ва бошқа кўплаб таниқли эстрада хонандаларига қўшиқ сўзларини ёзиб, аранжеровка қилиб, мусиқа басталаб келишмоқда.

2019-2020 йилларда “Jama Music” гуруҳининг ривожланиши учун, унинг асосчилари томонидан Youtube тармоғида “Jama Music” номли канал очилди. Бу жуда ҳам омадли канал бўлиб, ҳозирда ҳам фаолияти жадал равишда давом этмоқда. Қолаверса, бошқа интернет тармоқларида ҳам, “Jama Music” профиллари очилган. Шундан сўнг, “Jama Music” гуруҳи янги ном, янги хонандаларни лойиҳа сифатида кашф этиш йўлга қўйган. Бугунги кунда “Jama Music” гуруҳининг лойиҳаси сифатида бир неча хонандалар фаолият юритишмоқда. Жумладан, Адиз, Uz Tim, Бекзод Соипов ва бошқалар.

2019-2020 йилларда “Jama Music” гуруҳи янги қўшиқлар чиқаришни бошланди. Бу қўшиқлар Youtube тармоғининг “RizaNova” канали ва бошқа интернет каналларига чиқарилди. Шунингдек, радиотўлқинларда ҳам янграй бошлади. Жумладан, “Jama Music”нинг “Фарёд” қўшиғи тингловчиларга тақдим этилди ва унга видеоклип суратга олинди. Шундан сўнг, “Jama Music” томонидан “Сени севаман” қўшиғи яратилди. Бу қўшиқ ҳам тингловчиларга манзур бўлди. “Jama Music” нинг навбатдаги янги ижод маҳсули 2021 йилда яратилган “Бобо” қўшиғи бўлди. Бу қўшиқ ҳам, “Jama Music” мухлислари томонидан яхши кутиб олди ва уларни янада кучли ижод қилишга ундади.

Шу кунгача “Jama Music” томонидан мухлислар томонидан илиқ қабул қилинган кўплаб тароналар, радиотўлқинлари ва интернет тармоқлари орқали жаранг сочиб келмоқда.

2022 йил “Jama Music” учун жуда ҳам омадли келди. Сабаби, айнан шу йили “Jama Music” гуруҳи, ўзининг “Jama Music” номли овоз ёзиш студиясига эга бўлди! Ҳозирги кунда мазкур студияда “Jama Music” дан ташқари, жуда кўплаб санъаткорлар ўз ижод маҳсули бўлган қўшиқларини ёздириб келмоқдалар.

“Jama Music” эса, ҳозирда ўз ижодий фаолиятининг қизғин палласида бўлиб, янги ижодий ғоялар, янги қўшиқлар ва тинимсиз изланишлар билан банд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×