Вилоятда «сайёҳлик мавсуми очилиши» муносабати билан спортнинг шахмат тури бўйича Бухоро вилоят туризмни ривожлантириш департаменти соврини учун эртага мусобақалар старт олади.
Чемпионатда барча туризм соҳаси вакиллари,меҳмонхона ходимлари, сайёҳларга хизмат кўрсатадиган транспорт компаниялари ходимлари ва туризм йўналишида таҳсил олаётган талаба ёшлар иштирок этишлари мумкин.
Чемпионатнинг саралаш босқичлари:
5 февраль соат 10:00да Вобкент(Ширин туризм қишлоғи),14-мактаб.
5 февраль соат 11:00да Ғиждувон тумани(Қўрғон туризм маҳалласи)
5 февраль соат 15:00да Пешкў тумани (Афшона туризм маҳалласи)
9 февраль соат 11:00 Ромитан тумани (Қўрғон туризм маҳалласи.11-умумтаълим мактаби)
9 февраль соат 14:00 Бухоро тумани(Чор бакр туризм маҳалласи)
9 февраль соат 16:00Когон тумани (Чолоки МФЙ, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи)
9 февраль соат 14:00 Бухоро туризм техникуми
Маҳалла босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритади.
12 февраль соат 11:00да якуний(финал)босқич Бухоро шаҳрининг эски шаҳар қисмида ўтказилади.
Чемпионатда фаол қатнашган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Мазкур чемпионатни ўтказишдан мақсад вилоятда шахмат спорт турини оммалаштириш, ривожлантириш,аҳолининг шахмат тури бўйича маҳоратини ошириш ва бу орқали туризм маҳалла, қишлоқларига сайёҳларни кенг жалб қилиш, шахмат бўйича спорт тадбирларини пандемия даврида янги ташкил этилаётган туризм маҳаллалари ва туризм қишлоқларида ташкил қилган ҳолда туризм соҳасига нисбатан қизиқишни янада кучайтириш, «туризм қишлоғи» ва «туризм маҳалласи» дек лойиҳаларнинг амалга оширилаётганини оммага кўрсатиш, туризм ва спорт ўртасидаги ҳамжиҳатлик ҳамда ҳамкорликни янада кучайтиришдан иборатдир.
Лойиҳа ташаббускори:Бухоро вилоят туризмни ривожлантириш департаменти.
Ҳамкорлар: Вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят шахмат федерацияси.