Бугун Ёшлар ижод саройида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Рангсиз тушлар» ва «Тенгиз» бадиий фильмларининг намойиши бўлиб ўтди.
Мазкур намойиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2021 йил 13 январдаги топшириғига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари учун ташкил этилди.
Намойишдан аввал «Ўзбеккино» МА Бош директори биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев сўзга чиқиб, фильмлар ҳақида қисқача тўхталди. Бундан ташқари, Агентликнинг янги лойиҳалари, тарихий жанрдаги картиналар ҳақида гапирди. Самимий руҳда ўтган учрашув ташриф буюрганларда илиқ таассурот қолдирди.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ахборот хизмати