“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан Central Asian Trade Company (CATC) ҳамда «Dilshoh media» киностудиялари ҳамкорлигида “Аёл қисмати” бадиий фильми суратга олинади.
Фильм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил май ойидаги махсус топшириғи асосида адашиб Сурияга кетган ватандошларимизни юртимизга қайтариш юзасидан амалга оширилган махсус операция ҳақида. Унда хорижга кетган Феруза исмли аёлнинг аянчли тақдири, ватанига қайтишдаги кечинмалари ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифлари Дилмурод Масаидов ҳамда Сардор Ҳамроев, постановкачи режиссёр Дилмурод Масаидов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, рассом Ҳусайн Эшниёзов, продюсер Маҳмуд Эркабоев, либослар бўйича рассом Севара Зуннунова, картина директори Азизбек Азатбаев.
Ҳозирда фильмни суратга олиш учун жойлар танлаш ва бошқа тайёргарлик жараёнлари кетмоқда.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ахборот хизмати.