Бугундан юртимизда кино ҳафталиги старт олди

0
176

Тошкентда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан “Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» бошланди. Ҳафталикнинг илк куни ёш киноижодкорлар учун кастинг ва маҳорат дарсларига бой тарзда ташкиллаштирилди.

Кун аввалида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев иштирокида соҳа бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Бир вақтнинг ўзида Ёшлар ижод саройида яна сценарийнавислик бўйича маҳорат дарслари ва янги лойиҳалар учун кастинг ўтказилди.

“Қизил йўлакча” орқали ташриф буюрган шоу-бизнес вакиллари, киноконцертнинг ташкил этилгани меҳмонларга ижобий кайфият улашди. 

Киноконцертдан сўнг барча 2021 йил кинолойиҳаларининг тақдимотига таклиф этилди. Унда ижодкорларнинг ўзлари лойиҳаларини жамоатчиликка таништиришди

Йил бошидан ташкил этилган бундай катта тадбир йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди, десак адашмаймиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь