4.8 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Мўмин Ризонинг кино оламидаги илк бош роли “Эгизак ошиқлар” фильмидаги эгизакларнинг бири Рустам ролидир

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

“Эгизак ошиқлар” фильми 2018 йил катта экранларга чиққан бўлиб, фильм продюсери Суҳроб Мирзаев, режиссёр Руслан Ибрагимов. Ролларда Мўмин Ризо, Асқар Ҳикматов, Ситора Алимжонова, Муқаддас Саъдуллаева, Хосият Ҳусанова, Бахшилло Фатуллаев ва бошқалар…


Мўмин Ризо бу фильмда ҳаётида уни дунёга келтирган онасидан бошқа ҳамма нарсаси бор, бадавлат, тадбиркорлик борасида кўплаб ютуқларга эришган ва хорижда яшаётган инсон образида гавдаланади. Кутилмаганда ўз ҳаётидаги йиллар давомида яшириб келинган сирдан бохабар бўлган Рустам, унинг тагига етиш мақсадида Тошкентга келади. Бутун ҳаёти давомида онаси тириклигини билмаган, “муваффақиятларимни онам кўра олмади” деб, қалби ўксиган йигит, онаси ҳаёт эканлигидан воқиф бўлгач, қандай бўлмасин уни топишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Лекин, у олдида қандай тўсиқлар турганлигини билмасди. Қолаверса, онасини топиш жараёнида, у ўзининг эгизак укаси борлигидан, у ўзига нафақат ташқи қиёфа, балки характер тарафлама ҳам, мутлақо ўхшамаслигидан ҳам воқиф бўлади.


Шу кунгача ҳаёти давомида оиласи бутун бўлишини орзу қилган Рустам, ўзига умуман ўхшамайдиган эгизак укаси топилгач, унга бор меҳрини бермоқчи, унинг муаммоларини ҳал қилмоқчи бўлади. Аммо, укаси эса, унга ҳар қадамда муаммо келтириб чиқараверади.
Ака-укалар, иккови ўз онасини топиш йўлида жуда кўплаб тўсиқларга дуч келишади. Бунинг сабаби эса, аслида фирибгар ука туфайли эди. Аммо, фильм давомида мард, ҳақиқатгўй, ҳамда иродали Рустам, ака сифатида укасини йўлга солиб, уни тўғрилик сари ундаб, дунёқарашигача ўзгартира олади. Иккови биргаликда машаққат ва синовларни енгиб ўтиб, ўз онасини топиб, ниҳоят орзу қилган бахтга, яъни оила аъзоларини бир жойга жамлаб, тўлиқ оила бўлиб яшаш бахтига эришадилар. Шунингдек, Рустам фильм давомида ўз муҳаббатини ҳам учратади.


Актёр бу ролни ишонарли ижро қилган бўлиб, фильм давомида томошабин унинг қаҳрамонини қўллаб-қувватлайди ва уни тезроқ онасини топишини, ишонувчанлиги, ҳамда бошқаларни ҳам, ўзидек ҳалол, тўғрисўз, деб ўйлаши туфайли, ўз укасига алданиб қолмаслигини истайди.


Мўмин Ризо актёр сифатида бу ролда ўз оиласи ва яқинларига меҳрибон, ақлли, мард ва шижоатли инсон сифатида намоён бўлган бўлиб, бу образ актёрнинг ҳаётдаги характерига ҳам яқиндир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×