Ridetech International (Yandex Go хизмати) вакиллари Тошкентда Солиқ қўмитаси ва Рақобатни ривожлантириш қўмитасида учрашувлар ўтказди. Yandex Go фойдаланувчиларига фискал чеклар бериш бўйича ишлар режаси белгилаб олиниб, 1 апрелдан ҳайдовчи ва йўловчилар суғурталаниши эълон қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раҳбарияти билан Yandex Go хизматини тақдим этувчи Ridetech International компанияси бошқарув таркиби ўртасида учрашув ташкил этилди, дея хабар қилди қўмита матбуот хизмати.
«Кун тартибидаги асосий мавзулардан бири — йўловчи ташиш ва озиқ-овқат етказиб бериш бозорида шаффофликни ошириш ва тартибга солишни такомиллаштириш бўлди», — дейилади хабарда.