20.4 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Ўзбекистон озиқ-овқат таъминоти келажаги 30 йилдан сўнг қандай бўлади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳарорат ва ёғингарчиликнинг ўзгариши, сув тошқинлари, қурғоқчилик ва бошқа экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайиши Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида аллақачон экинлар ҳосилдорлиги ва чорвачилик маҳсулдорлигига таъсир ўтказмоқда. Бу, ўз ўрнида, аҳолининг озиқ-овқат таъминоти барқарорлигига хавф туғдиради. Бу таҳдидларга қарўи биз бирга ҳаракат қилишимиз керак.

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Ботирович Воитов томонидан билдирилган ушбу фикрлар жорий йилнинг 5-декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторида иқлим ўзгариши таҳдидларига қарши кураш мавзусидаги амалий йиғилиш кун тартибини очиб берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Европа Иттифоқи Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва соҳа билимларини ошириш (АСК) дастури техник кўмагида ташкилланган тадбир давра муҳокамаси, матбуот анжумани ва техник семинарлардан иборат бўлиб, глобал исиш натижасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторида 2050 йилгача содир бўлиши кутилаётган ўзгаришлар прогнозини тақдим этиш ва иқлим таҳдидларига қарши секторлар аро бирлашиб ҳаракатланиш заруриятни илгари суришга қаратилди.

Мамлакатда озиқ-овқат етишмовчилигининг олдини олиш Давлатимиз раҳбари белгилаган биринчи устувор йўналиш бўлиб, ўсиб бораётган иқлим таҳдидларидан секторни ҳимоя қилиш тадбирлари кучайтирилмаса, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, миқдори пасайиши, нархларнинг кўтарилиши кучаяди. Бу ўз навбатида, деҳқон-фермерлар, аграр тадбиркорлар даромадларга салбий таъсир қилади.

Масала долзарб, шу боис, аграр секторда юз бераётган иқлим ҳодисаларига қарши интеграциялашган дастурни ишлаб чиқишимиз зарур. Бу ўринда халқаро ривожланиш ҳамкорларимиз кўмагини тажриба алмашиш, иқлимга мос технология ва маълумот тизимларини қуриш учун мақсадли йўналтириш муҳим ўрин тутади, дебтаъкидлади А.Воитов ўз нутқида.

Аграр ва иқлим ўзгариши масалалари учун масъул вазирлик ва давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва хусусий сектор (фермер ва аграр тадбиркорлар) вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари иштирок этган йиғилишнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан халқаро техник кўмак намунаси сифатида АСК дастурини келтириб ўтди. Дастур экспертлари ташаббусидаги тадқиқот глобал исишнинг секторга кўрсатадиган таъсирларининг эҳтимолий сценарийлари ва оқибатлари билан танишиш имкониятини беради.

Тадқиқот хулосаларига кўра келгуси йилларда қишлоқ хўжалиги чиқарадиган иссиқхона газлари химобига мамлакатнинг катта қисмида экинлар хосилорлиги 12-50 % қисқариш эҳтимоли кутилмоқда. Шунингдек, муайян экин ва чорва турлари иқлимга чидамсизлик натижасида йўқолиб кетиши, гуллаш даври ва ҳашаротлар био хилма-хиллигида тикланмас ўзгаришлар юз беради.

Шарлотта хоним, давлат ва хусусий секторни “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш учун ҳамкорликка чақириб, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётларини қўллашни рағбатлантириш, қайта янгиланадиган қувват технологияларига сармоя киритишни тарғиб қилишга чорлади.

Тадбирнинг амалий қисмда ЕИ АСК дастури раҳбари Адриан Нил Ўзбекистон аграр секторидаги иқлим таҳдидлари ва имкониятларини “Муаммолар ва ечимлар дарахти” мисолида акс эттирди. Тақдимотга мувофиқ, мамлакатда иқлим ўзгариши муаммолари деб кўриладиган  иссиқхона газларининг ажралиши, чанг шамоллари, тупроқ шўрланиши аслида муаммо эмас, балки муаммо яратаётган таъсирлар бўлиб, ҳақиқий муаммо аграр озиқ-овқат секторида иқлим ўзгаришига қарши интеграциялашган Миллий кураш йўлга қўйилмаганида.

Аграр сектордаги иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи нуқта мавжуд эмас. Бу масала қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, чорвачилик, ўсимликлар ҳимояси, иқтисодиёт, инвестиция каби тармоқларни кесиштиради. Нафақат масъул давлат ташкилотлари, балки халқаро ривожланиш ҳамкорлари ҳам бир-биридан алоҳида иш кўради, бирлашган ҳаракат ва тадбирларни амалга ошириш мушкул.

Аграр озиқ-овқат секторида иқлим ўзгаришига қарши интеграциялашган Миллий кураш мавжуд эмаслиги муаммо бўлса, унинг туб сабаблари сифатида идоралараро мувофиқлаштириш, хабардорлик, тажриба ва имкониятлар алмашуви камлиги, заиф коммуникация ва “муаммоларни тезда ҳал қилиш” тамойилига мойиллик деб кўрсатди.

Мана шу туб сабабларга барҳам берилиб, ўзаро мувофиқлик ва мулоқот таъминланса муаммога ечим топиш осонлашади. Бир ечим сифатида “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш Миллий дастур”ини йўлга қўйишни келтириш мумкин.

Адриан Нил тақдимотидан сўнг давра муҳокамаси ҳамда тадқиқот методологияси бўйича батафсил тақдимотлар бўлиб ўтди.

Тадбирнинг панел муҳокамаси якунида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини мувофиқлаштирувчи Кенгаш ҳузурида “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ” фаолияти йўлга қўйилгани эълон қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил...

Больше похожих статей

×